Бутун дунёда миллионлаб одамлар тонгни фақат қаҳва билан эмас, балки онлайн саёҳатлар билан бошлайди. Нью-Йорк, Токио ёки Париждан жонли эфирлар минглаб томошабинларни йиғмоқда — кимдир океан ортидаги ёмғирни томоша қилиб медитация қилади, кимдир қуёш ботишини кузатади ёки шунчаки катта дунёнинг нафасини ҳис қилади. Биз ҳам Чирчиққа ўзининг «ҳақиқат ойнаси» керак, деб қарор қилдик.
Бизнинг биринчи шаҳар камераси сизга Чирчиқни айнан ҳозир қандай бўлса, шундай кўриш имконини беради.
• Обу-ҳавони текширинг: Зонтикни олиш керакми? Болани илиқроқ кийинтириш зарурми?
• Йўл ҳаракатини баҳоланг: Марказий кўча бўшми ёки айланиб ўтган маъқулми?
• Муҳитни ҳис қилинг: Чироқлар қандай ёнаётганини, қор ёғаётганини ёки одамлар шошилиб ўтаётганини томоша қилинг.
Бу жонли эфир — ҳозир узоқда бўлганлар учун кўринмас ришта. Бошқа шаҳарларда ўқиётган талабалар, узоққа кетган яқинлар ва дўстлар энди она Чирчиққа реал вақт режимида назар ташлаши мумкин. Таниш чорраҳани кўриш — бебаҳо.
📍 Трансляция А.Навоий проспектидаги Горпарк чорраҳасидан 24/7 олиб борилади.
