«Коинот ранглари» — бу нафақат картиналар кўргазмаси, балки ҳаётга, гўзалликка ва инсон қалбига бағишланган ижодий саёҳатдир.
Андрей Гречкин — Чирчиқ шаҳрида яхши танилган рассом. У гўзалликни нозик ҳис эта олади, ҳаётни севиб яшайди ва ҳар қандай тўсиқларга қарамасдан ўз мақсади сари қатъият билан ҳаракат қилади. Унинг асарларида ҳаёт ранглари, ички нур ва умид мужассам.
🗓 Кўргазманинг очилиши: 2026 йил 10 февраль
🕒 Вақти: соат 15:00
📍 Манзил: Чирчиқ шаҳри, Кимёгарлар маданият саройи
Санъат ихлосмандларини, ижодни қадрлайдиган барча дўстларни ушбу маданий тадбирга таклиф этамиз.
