Хитойлик парапланчи 8,5 километр баландликда булут ичида қолиб кетди

Хитойда Лю Ге исмли парапланчи билан ғайриоддий ва хавфли воқеа рўй берди. Унинг параплани 28 минг фут (8534,4 м) баландликда булутларга тортиб кетилди — бу ҳатто Эверест чўққисидан ҳам баланд. Бундай баландликда ҳарорат –40 ℃ дан пастга тушиши, ҳаводаги кислород эса кескин камайиши мумкин.

Лю Ге тахминан 3000 метр баландликдан парвоз қилган, аммо кўп ўтмай параплан устидан назоратни йўқотган: қуйи оқимлар парапланни кучли ҳаво тўлқинлари билан булут ичига олиб кетган. Спортчининг кислород ниқоби йўқ эди, аммо қаттиқ совуқ ва кислород етишмовчилигига қарамай, у ҳушини йўқотмади ва парапланни яна бошқаришга муваффақ бўлди.

«Қўлларим музлаб қолди, кислород етишмовчилигидан азият чекдим, аммо шунга қарамай алоқа ускунаси орқали гаплашишда давом этдим», — деб эслайди парапланчи.

Муффақиятли қўнишдан кейин у шифохонага етказилди. Шу билан бирга, маълум бўлишича, Лю Ге ўша куни парвозини расмий рўйхатдан ўтказмаган ва полиция воқеа юзасидан текширув бошлади.

Экстремал ҳаваслар: хавф ва оммалашув

Хитойлик парапланчи ҳикояси шундан далолат берадики, экстремал спорт турлари ҳар доим маълум бир хавф билан боғлиқ. Бироқ айнан шу омил кўпчиликни жозиб қилади. Бундай машғулотлар жаҳоннинг турли мамлакатларида кенг тарқалгани каби, бизнинг юртимизда ҳам аста-секин оммалашмоқда: парапланда сакраш, роупджампинг, альпинизм ва бошқа турдаги экстремал кўнгилочар машғулотлар тобора кўпроқ адреналин ихлосмандларини ўзига жалб қилмоқда.

Экстремал спорт кучли ҳис-туйғулар ва эркинлик завқини улашади, бироқ у ҳар доим масъулият ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни талаб қилади.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading