Янги йилнинг илк кунларида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида дзюдо бўйича “Chirchiq Cup–2026” халқаро турнири бўлиб ўтди.
2011–2013 йиллар ҳамда 2014–2016 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Қувайт, Мўғулистон, Россия ва Тожикистондан келган 800 нафардан ортиқ ёш дзюдочи совринли ўринлар учун муросасиз беллашувларда иштирок этди.
Мазкур турнир ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари учун муносиб номзодларни саралашда муҳим аҳамият касб этди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти дзюдочилари етакчиликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Фото: ЎзА

