Чирчиқда “Ақлли шаҳар” тизими 2026 йил охиригача жорий этилади

Чирчиқ шаҳрида “Ақлли шаҳар” тизимини яратиш ишлари бошланди. Лойиҳа шаҳар инфратузилмасини самарали бошқариш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишни мақсад қилган.

Ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 октябрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари доирасида амалга оширилмоқда. Йиғилишда сунъий интеллект технологияларини давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳаларда қўллаш масалалари муҳокама қилинган эди.

1 ноябрь куни Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдурахимов ҳамда унинг ўринбосари Акмал Эрметов Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бўлиб, у ерда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини жорий этиш тажрибаси билан танишдилар. Сафар давомида томонлар шаҳар бошқаруви жараёнларини оптималлаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва коммунал муаммоларни сунъий интеллект ёрдамида ҳал этиш бўйича фикр алмашдилар.

Чирчиқда тизим босқичма-босқич жорий этилади ва унинг тўлиқ ишга туширилиши 2026 йил охирига мўлжалланган.
“Ақлли шаҳар” тизими қуйидагиларни таъминлайди:

  • аҳолидан келиб тушган мурожаатларни реал вақт режимида қабул қилиш;
  • коммунал соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш;
  • инфратузилмадаги эҳтимолий носозликларни олдини олиш.

Лойиҳа замонавий, рақамли ва қулай шаҳар бошқаруви моделини шакллантириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳамда шаҳар ҳаётини янада қулай ва хавфсиз этишга хизмат қилади.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading