Дунёнинг турли бурчакларидаги онлайн-камералар миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қилади. Кимдир Нью-Йорк кўчаларини, бошқалар Токио, Париж ёки денгиз бўйидаги шаҳарчаларни томоша қилади. Ёмғирни кузатиш, қуёш ботишини кўриш ёки шунчаки шаҳар ҳаётини ҳис қилиш учун.
Бундай трансляцияларни яхши кўрадиганлар ҳатто шундай дейишади: ҳар бир камеранинг ўз «вайби» ва ўзига мос мусиқаси бўлади.
Бизнингча, Чирчиқ манзарасига чиллстеп жуда ярашади. Сиз қандай мусиқани танлардингиз?
Эслатиб ўтамиз, 4ir4ik.uz — Чирчиқдан 24 соат давомида жонли эфир олиб борадиган ягона сайт. Бу орқали исталган вақт шаҳардаги об-ҳавони, йўллардаги вазиятни ёки шунчаки Чирчиқнинг бугунги кайфиятини кўриш мумкин.
Айниқса, шаҳардан узоқда яшаётганлар учун бу жуда қадрли. Бошқа шаҳар ёки мамлакатдаги талабалар, қариндошлар ва дўстлар исталган пайтда ўз шаҳрига «меҳмон» бўлишлари мумкин.
📹 Трансляцияни кўриш жуда осон. Компьютер, планшет ёки бошқа смартфон орқали 4ir4ik.uz сайтига киринг, юқори менюдан «Трансляциялар» бўлимини танланг ва Чирчиқни жонли эфирда томоша қилинг.
🎥 Эфир сутка давомида Алишер Навоий проспектидаги Шаҳар боғи чорраҳасидан олиб борилади.
💬 Сизнингча, Чирчиқ камерасига қайси мусиқа энг мос келади?
