Ҳиндистон Чирчиқдаги ТДТУ филиалига ўқишга кирмасликни тавсия қилди

Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси (NMC) маҳаллий талабаларга хориждаги бир қатор олийгоҳларга, жумладан, Ўзбекистондаги Тошкент давлат тиббиёт университети (ТДТУ)нинг Чирчиқдаги филиалига ўқишга кирмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда The Indian Express нашри комиссия баёнотига таяниб хабар берди.

❗ Нега хавотир билдирилмоқда?

Комиссия маълумотига кўра, мазкур филиал Ҳиндистонда белгиланган тиббий таълим стандартларига жавоб бермайди. Асосий камчиликлар сифатида қуйидагилар келтирилган:

  • Ҳинд тиббиёт таълими стандартларига мос келмаслик;
  • Кампусдаги инфратузилманинг қониқарсизлиги;
  • Клинкал таълим шароитларининг етарли эмаслиги;
  • Ҳинд талабаларига нисбатан тазйиқ ва тажовуз ҳолатлари;
  • Олий тўлов миқдори;
  • Таҳсилдан воз кечилганда пулни қайтаришдан бош тортиш ҳолатлари.

Комиссия таъкидлаганидек, ушбу тавсияларга амал қилмаган талабаларга Ҳиндистонда тиббий рўйхатдан ўтиш рад этилиши мумкин. Бу эса улар учун юртида шифокор сифатида фаолият юритиш имкони йўқолишини англатади.

💬 Талаба шикояти: «Бу жойни қандай қилиб тан олишди?»

2025 йил апрел ойида Short_Math3446 никнейми остидаги ҳинд талабаси Reddit платформасида ТДТУдаги таълим сифати ҳақида танқидий пост чоп этди. У қуйидагиларни маълум қилган:

«Ўқитувчилар шунчаки слайдларни ўқиб беришади ёки ўзимиз мустақил ўрганишимизни айтишади. Имтиҳонлар – тамоман цирк: 50 та саволли PDF беришади, шуни ёд оласиз, кейин тестда ҳам шу саволлар. Ёдлайсиз, жавоб берасиз – ўтдингиз. Лекин натижада ҳеч нарса ўрганмайсиз. Бу ер шифокор эмас, шунчаки диплом берувчи фабрика каби.»

Шунингдек, у кўплаб ўқитувчилар инглиз тилини билмаслигини, гарчи таълим расман инглиз тилида олиб борилишини таъкидлади.

🧑‍🏫 Ўзбекистон томони жавоб қайтарди

2025 йил май ойида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғратбай Шарипов ТДТУга ташриф буюриб, ҳинд талабалари билан суҳбатлашди. Ундан сўнг университет раҳбариятига талабалар учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича топшириқ берилди.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading