🌳 ЧИРЧИҚ ВА «ЯШИЛ МАКОН»: АСОСИЙ МАҚСАД — НАФАҚАТ ДАРАХТ ЭКИШ, БАЛКИ УЛАРНИ АСРАШ

Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишларни янада кучайтириш режалаштирилмоқда. Бунда нафақат дарахт экиш, балки уларнинг кўкариши, ҳолати ва кейинги парваришига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, аҳоли гавжум жойлар, пиёдалар йўлаклари ва сайр кўчаларини кўкаламзорлаштиришга устувор аҳамият берилади. «3–30–300» тамойили жорий этилиши режалаштирилмоқда: яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойидан камида учта дарахт кўриниши, яшаш ҳудудининг камида 30 фоизи сояли бўлиши ва хонадондан 300 метргача бўлган масофада яшил ҳудуд мавжуд бўлиши назарда тутилади.

🌿 Энди Чирчиқ ҳақида.

Шаҳримиз азалдан ўзининг яшиллиги билан машҳур бўлган. Чирчиқда ҳар бир хонадон олдида тарихан учтадан дарахт эмас — ундан анча кўп дарахтлар бор эди.

Шунинг учун янги меъёрларни «камида учта дарахт бўлса етарли» деган мақсад сифатида эмас, балки яшил ҳудудлар етишмайдиган жойлар учун минимал стандарт сифатида қабул қилиш муҳим.

Бизнинг вазифамиз — Чирчиқда аллақачон мавжуд бўлган яшил бойликни асраб қолиш, катта дарахтларни парваришлаш ва шаҳарни янада кўкаламзорлаштиришда давом этиш.

🌳 Табиатни муҳофаза қилиш ва шаҳардаги экологик ҳолатни назорат қилиш мақсадида шаҳар экология бўлими фаолият юритмоқда. Унинг ходимлари аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга, жумладан, ҳокимият гуруҳида билдирилган хабарларга тезкор муносабат билдиришга ҳаракат қилмоқда.

📞 Шунингдек, экологик масалалар бўйича ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
📞 Ишонч телефони: 1157

🤝 Чирчиқни биргаликда яшил ҳолда сақлайлик! 🌳

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading