Бу байрам 1977 йилда Халқаро музейлар кенгаши (ICOM) томонидан таъсис этилган ва шундан бери ҳар йили дунё бўйлаб кенг нишонланади. Унинг асосий мақсади – жамият тараққиётида музейларнинг ўрни, маданий ва тарихий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни маърифатли қилишдаги аҳамиятини таъкидлашдир.
📊 Бугунги кунда Халқаро музейлар куни 150 дан ортиқ мамлакат ва 37 000 га яқин музейни қамраб олган. Ҳар йили махсус мавзу белгиланади ва музейлар томонидан халқ эътиборини тортиш мақсадида кўргазмалар, экскурсиялар, маърузалар, маҳорат дарслари ва концертлар уюштирилади.
📣 Шу муносабат билан 17 май куни Чирчиқ шаҳар Тарихий-краевед музейида Очиқ эшиклар куни ўтказилади!
🆓 Кириш бепул!
📍 Манзил: Чирчиқ шаҳар краевед музейи
🕙 Вақти: соат 10:00 дан 16:00 гача
Сизларни қуйидагилар кутиб турибди:
✅ Қизиқарли ва мазмунли экскурсиялар
✅ Чирчиқ ва минтақанинг тарихига оид ноёб экспонатлар
✅ Жонли концерт дастури ва ижодий чиқишлар
👨👩👧👦 Оилавий, дўстлар билан ёки синфдошлар билан келинг — бу ўз она шаҳрининг тарихи билан танишиш, вақтни мазмунли ўтказиш учун ажойиб имконият!
📌 Маданий янгиликлардан хабардор бўлиб туринг — Чирчиқ шаҳар порталига обуна бўлинг!
