Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройида Тошкент шаҳри ва вилояти рассомлари, шунингдек, ёш ижодкорларни бирлаштирган «Куз симфонияси» номли рангтасвир асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазма «Кимёгарлар» маданият саройи ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида «Устоз ва шогирд» анъанаси асосида ташкил этилган.
Экспозициядан куз фаслининг гўзаллиги, бетакрор жозибаси ва ранглар жилосини акс эттирувчи 40 дан ортиқ ижодий асар ўрин олган.
Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, «IFOR» ижодий гуруҳи вакиллари, Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари ҳамда ёш рассомлар ўз ишлари билан иштирок этмоқда.
🖼 Чирчиқликлар ва шаҳримиз меҳмонларини кўргазмага ташриф буюриб, турли авлод вакиллари ижоди билан танишишга таклиф этамиз!




