📞 Фирибгарлар маркетплейслар номидан қўнғироқ қилмоқда — Россияда оммавий, Ўзбекистонда ҳозирча алоҳида ҳоллар, лекин тайёр туринг

Улар қандай ишлайди?

Антон Немкиннинг айтишича, фирибгарлар ўзларини хизмат кўрсатиш маркази ходими деб таништириб:

  • аккаунтингизда шубҳали ҳаракатлар борлигини,
  • сизга пул қайтарилиши кераклигини,
  • катта суммада буюртма расмийлаштирилганини,
  • шахсий кабинетда носозликлар борлигини айтишади.

Суҳбат пайтида улар психологик босим қўллашади: қўрқитишади, шоширишади ва шошқин ҳолда қарор қабул қилдиришга ундашади. Кўп ҳолларда қўнғироқ рақами ҳам сохталаштирилади ва расмий рақамга ўхшаб кўринади.

Фирибгарларнинг мақсади — инсонни шошилинч ҳолатда:

  • банк картаси маълумотларини айтишга,
  • СМС коди билан ўртоқлашишга,
  • зарарли ҳаволага ўтишга,
  • масофавий дастурни ўрнатишга мажбур қилиш.

Ўзбекистонда ҳозирча тинч, лекин бу вақтинча

Ҳозирча Ўзбекистонда маркетплейслар номидан бундай оммавий алдамчилик ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ Россиядаги тенденциядан келиб чиқиб, бу тўлқин бизга ҳам етиб келиши мумкин. Бунгача эса, эҳтимол, қўнғироқлар «Uzum хизмати номидан» бўлади.

Ҳозирги кунда Чирчиқда энг кўп кузатилаётган ҳолатлар:

  • банк ходими деб ўзини таништирувчи фирибгарлар,
  • гўёки сиз ютиб олган мукофот ҳақида айтадиган сохта таниқсиз компаниялар.

🚨 Огоҳ бўлинг!

4ir4ik.uz таҳририяти телефон орқали амалга оширилаётган фирибгарлик схемалари ҳақида бир неча бор ёзган ва яна эслатади:

Ҳақиқий банк ва маркетплейслар ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, СМС коди, карта маълумотлари ёки дастур ўрнатишни сўрашмайди. Барча расмий хабарлар фақат шахсий кабинет ёки расмий иловалар орқали етказилади.


📌 Агар сизга “қўллаб-қувватлаш хизмати”дан қўнғироқ бўлса, нима қилиш керак?

  1. Ҳайрон бўлманг, тинчланинг.
  2. Қўнғироқни узинг.
  3. Расмий сайт ёки иловада маълумотни текширинг.
  4. Киберполицияга ёки банкка хабар беринг.

🛡 Маълумотларингизни асранг — ўзингизни алдатманг!

Fikr bildirish