🚗 Ўзбекистон ҳайдовчилари учун учта муҳим янгилик!

1️⃣ Авто-мактабларда ўқиш енгиллашади

2026 йил 1 февралдан бошлаб, «A» (мотоцикл) ва «B» (енгил автомобил) тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни хоҳловчилар назарий қисмни мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади.
Эндиликда авто-мактабга бориш шарт эмас — назарий билимларни ўзингиз, онлайн ёки офлайн тарзда ўрганиб, имтиҳонни топширишнинг ўзи етарли бўлади.
Бироқ амалий машғулотлар — автодромда ва шаҳар ичидаги ҳайдаш машқлари — шарт бўлиб қолади ва улар фақат аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўтказилади.

Шунингдек, авто-мактаблар учун гурҳни СБДДда рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинади — эндиликда ўқишни ҳоҳлаган вақтда бошлаш мумкин.
Яқин вақтларда 1 ҳафтадан 1 ойгача бўлган тезлаштирилган курслар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.


2️⃣ Мопед ва скутерлар учун янги «A1» тоифаси

2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутер ҳайдовчилари учун «A1» тоифаси жорий этилади.
Бу тоифани олиш учун авто-мактабда ўқиш талаб этилмайди — фақат назарий ва амалий имтиҳонни топшириш кифоя.

👉 «A», «B», «C» ва «D» тоифасига эга ҳайдовчилар қўшимча гувоҳнома олмасдан мопед ва скутер бошқаришлари мумкин бўлади.
Аввал мопед ҳайдовчилари 180 соат назарий ва 20 соат амалий дарслар ўтиши керак эди, бу эса курьерлар учун қийинчилик туғдирган эди.
Янги қарор уларнинг ишини енгиллаштириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.


3️⃣ Штраф баллари эндиликда камера орқали ҳам қўлланилади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларга фақат инспектор томонидан эмас, балки камералар орқали қайд этилган ПДД бузилиши учун ҳам штраф баллари берилади.
Агар қоидабузарликни транспортнинг эгаси эмас, балки бошқа ҳайдовчи қилган бўлса, балларни ҳақиқий ҳайдовчига ўтказиш мумкин бўлади.

СБДД маълумотларига кўра, балл тизими жорий этилгандан кейин:

  • ПДД бузилиши 58% га камайган,
  • ЙҲҲБ сабабли ЙТҲлар 36% га қисқарган,
  • Йўлларда ҳалокатлар сони ҳам пасайган.

💬 Барча ўзгаришлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни осонлаштириш, доставка соҳасида ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган.
Бу ислоҳотлар мамлакатдаги транспорт тизимини янада замонавий ва қулай қилишга хизмат қилади.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading