1 октябрдан бошлаб мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш мажбурий бўлади

🚨 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда янги қоида кучга киради: мопед ва скутерларни бошқариш учун транспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ва «A» тоифасига оид ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.

👉 Бу талаб двигатель ҳажми 25 дан 50 см³ гача бўлган мопед ва скутерларга, шунингдек, қуввати 0,25 кВт дан 4 кВт гача бўлган электр двигателлари ҳамда тезлиги 25 км/соатдан 50 км/соатгача бўлган транспорт воситаларига тааллуқли.

❗ ЙҲХББ ЭВВК ҳушдор беришича, мазкур санадан бошлаб рўйхатдан ўтказилмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ҳаракатланиш мумкин эмас. Ҳайдовчилар олдиндан барча зарур жараёнларни бажаришга ва қонун талабларига қатъий риоя этишга чақирилмоқда.

🏍 Чирчиқ шаҳрида ҳам, бутун мамлакат бўйлаб мопед ва скутер эгалари жарима ва йўлдаги нохушликлардан қочиш учун шошилинч тарзда расмийлаштириш ишларини амалга оширишлари лозим.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading