2026 йил 15 январдан 28 февралгача Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Бу мамлакат миқёсидаги муҳим статистик жараён бўлиб, иқтисодий ривожланиш, инфратузилма ва ижтимоий дастурларни режалаштиришда катта аҳамиятга эга бўлади.
📍 Рўйхатга олиш икки босқичда амалга оширилади:
1️⃣ Биринчи босқич — 15–31 январь кунлари
Фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизимидан фойдаланиб, онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.
Ҳар бир шахс ўзини ва оила аъзоларини мустақил равишда рўйхатдан ўтказиши мумкин.
2️⃣ Иккинчи босқич — 4–28 феврал кунлари
Онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқаролар учун “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали анкета тўлдирадилар.
📊 Саволнома таркиби:
Жами 71 та савол, шундан:
- 54 та аҳолига оид,
- 17 та қишлоқ хўжалигига оид.
Барча шахсий маълумотлар қонун билан ҳимояланади ва бошқа идораларга тақдим этилмайди.
🎁 Онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар тасодифий танлов асосида махсус совғалар билан тақдирланадилар.
🔗 Саволномага кириш учун расмий плакатлардаги ёки сайтдаги QR-кодни сканерлаш кифоя.
