Иссиқ ҳавода онгли бўлайлик: кондиционерни 24 даражадан пастга қўйманг

Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво давом этмоқда. Мамлакатнинг тўрт вилоятида болалар боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шу билан бирга, республикада электр энергияси истеъмоли кетма-кет иккинчи кун рекорд даражага етди.

Бу ҳолат фонида Чирчиқда ҳам вақти-вақти билан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Ҳозирча шаҳар электр тармоқлари ортиб бораётган юкламага бардош бермоқда, аммо ҳароратнинг янада ошиши авариялар ва электр таъминотидаги узилишлар хавфини кучайтириши мумкин.

Бундай шароитда электр энергиясини тежаб ишлатиш ҳар биримиз учун муҳим аҳамиятга эга. Ортиқча юклама оммавий авариялар ва вақтинчалик электр ўчишларига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар, аввало, кондиционерлардан оқилона фойдаланишни тавсия этмоқда. Қурилмаларда ҳароратни 24–26 даража қилиб белгилаш энг мақбул ҳисобланади. Бу хонада қулай ҳароратни сақлаб қолиш, электр энергияси сарфини камайтириш ва электр тармоқларига тушадиган юкламани пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, кондиционер фильтрларини мунтазам тозалаб туриш ҳам уларнинг самарали ишлаши ва энергия тежашга хизмат қилади.

Бугун ҳар биримизнинг кичик ҳиссамиз эртага катта муаммоларнинг олдини олиши мумкин. Электр энергиясидан оқилона фойдаланиш орқали Чирчиқ ва бутун мамлакат энергетика тизимининг барқарор ишлашига ҳисса қўшайлик.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading