Чирчиқликлар учун ажойиб янгилик! Яқин орада «Янги Ўзбекистон» боғи ёнида янги метро йўналиши пайдо бўлади.
Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланиши арафасида бўлиб, уни боғ билан пиёдалар кўприги орқали боғлаш режалаштирилган — энди трассани югуриб кесиб ўтишнинг ҳожати қолмайди. Трассанинг ўзи эса ер остига кўчирилади, бу эса ҳудудни янада қулай ва хавфсиз қилади.
Энг қизиғи — яна бир метро бекати пайдо бўлади, ва бу бекат айнан чирчиқликлар учун энг қулай нуқтага айланади! ГЭСдан (Плотинадан) метро бекатигача бўлган масофа 20 кмдан кам, ва йўлдаги вақт ҳам бор-йўғи 15–20 дақиқани ташкил қилади.
Эндиликда пойтахтга қатнашиш янада тез, қулай ва замонавий бўлади.
Чирчиқ Тошкентга янада яқинлашмоқда!
