Фастфуд — оддий одат эмас: нега бургердан воз кечиш қийин?

Бугун Чирчик шаҳрида тез тайёрланадиган овқат нуқталари бир нечта йирик тармоқлар томонидан фаол ишлаб турибди. Улар доимо кўзга ташланади, жойлашуви қулай ва деярли ҳар доим одамлар билан тўла — айниқса ёшлар билан. Ёрқин реклама, мусиқа, акциялар ва ҳаммага таниш таклифлар:
«2 та — 1 таси нархида», «фойдали комбо», «99 000 сўмга 3 та пицца».
Танишми?

Фастфуд рекламаси бугун ҳар жойда — кўчада, ижтимоий тармоқларда, мобиль иловаларда. Барчаси жозибали, арзон ва гўёки безарар кўринади. Аммо тез тайёр овқатга бўлган қизиқиш ортида шунчаки таъб масаласидан ҳам хавфлироқ нарса яширинган.

Фастфуд ва сигарета: кутилмаган ўхшашлик

Гарвард университети олимлари Мичиган университети ва Дьюк университети тадқиқотчилари билан биргаликда шундай хулосага келишди:
ультрапереработка қилинган маҳсулотлар никотин каби қарамлик чақириши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Гап бургер, пончик, чипс, ширин газли ичимликлар каби чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ҳақида бормоқда. Уларни ишлаб чиқаришда эмульгаторлар, сунъий хушбўй моддалар, таъм кучайтиргичлар ва ранг берувчи қўшимчалар қўлланилади. Бу моддалар миядаги «лаззат марказлари»га таъсир қилиб, оч бўлмасангиз ҳам яна ва яна ейиш истагини уйғотади.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, сигаретадан воз кечиш билан газировка ёки пончикдан воз кечишни қиёслайдиган одамлар кам эмас. Бундай маҳсулотлар назоратсиз, мажбурий равишда кўп ейишга олиб келиши мумкин.

Тамакки рекламаcига ўхшаш маркетинг

Қизиғи шундаки, ўхшашлик фақат таъсир механизмида эмас, балки рекламада ҳам кузатилган. Илгари сигареталар каби, ультрапереработка қилинган маҳсулотлар ҳам кўпинча «хавфсиз» сифатида тақдим этилади:
— ёғи кам,
— шакари кам,
— «янгиланган таркиб».

Ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларни жалб қилиш учун бир хил маркетинг усулларидан фойдаланади. Доимий акциялар ва «фойдали таклифлар» эса одамни керагидан ортиқ харид қилишга ундайди — шунчаки «олмасликка илож йўқ» деган ҳис туғилади.

Нега бу масала бугун жуда муҳим?

Фастфуд айниқса ўсмирлар ва ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. У тез, арзон ва вақт талаб қилмайди. Аммо ёрқин реклама ортида соғлиқ учун реал хавф турганини англаш — онгли танлов қилишда биринчи қадам.

Тадқиқот муаллифлари фикрича, ультрапереработка қилинган маҳсулотлар ишлаб чиқаришини назорат қилиш учун тамакки маҳсулотларига ўхшаш чоралар керак бўлиши мумкин. Албатта, бунинг учун аввал аниқлаш лозим: саломатликка кўпроқ нима зарар етказмоқда — маҳсулот таркибими ёки одамлар табиий, соф озиқ-овқатни айнан шу маҳсулотлар билан алмаштираётганими.

Қандай бўлмасин, ҳар қандай одат ҳам безарар эмас. Айрим одатлар тасодифан эмас, жуда пухта ва профессионал равишда шакллантирилади. Шунинг учун бир савол устида ўйлаб кўриш керак:
биз ҳақиқатан ҳам ўзимиз танлаяпмизми — ёки танлов аллақачон биз учун қилиб қўйилганми?

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading