Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Чирчиқ шаҳрида лицензиясиз тиббий хизмат кўрсатган хусусий клиникани аниқлади.
Маълумотга кўра, мамлакат бўйлаб қарийб 7,3 мингта тиббий ташкилот текширувдан ўтказилган. Текширувлар давомида бир қатор муассасалар лицензия доирасидан ташқари фаолият юритгани маълум бўлди.
Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, “Chirchiq Zinnura Stom” клиникасида қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Клиника Амир Темур кўчасидаги 118-уйда жойлашган.
Шунингдек, лицензияга эга бўлган кўплаб клиникалар фаолиятида ҳам турли қоидабузарликлар қайд этилган. Хусусан, 2 мингдан ортиқ ташкилот рўйхатдан ўтган манзилда фаолият юритмаган, тахминан 4,5 мингта муассаса эса беморларга хизмат нархлари ҳақида маълумот тақдим этмаган.
Батафсил маълумот ҳукумат порталида:
👉 raqobat.gov.uz

