Чирчиқда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Бугун, 24 август куни, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида катта байрам тадбири кутиб турибди.
📅 24 август, 2026 йил
🕕 Соат 18:00
📍 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг очиқ ўйингоҳида
Меҳмонлар учун байрамона мусиқий дастур тайёрланган. Саҳнада таниқли санъаткорлар Ҳамдам Собиров, Афруза, Шаҳриёр, Достон Эргашев, шунингдек, бир қатор истеъдодли хонандалар ўз чиқишларини намойиш этадилар.
🎤 Севимли санъаткорлар, жонли мусиқа ва кўтаринки кайфият — бугунги кечани яқинлар ва дўстлар билан бирга ўтказиш учун ажойиб имконият!
✨ Барчангизни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбирига таклиф этамиз!
🔥 БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ!
