Чирчиқлик меҳнат фахри давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистонда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Қувонарлиси, давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида Чирчиқ шаҳри вакили ҳам бор.

Норметов Наримбай Эрханович — «Чирчиқ трансформатор заводи» акциядорлик жамиятининг изоляция ва таркибий қисмлар цехи созловчиси, Тошкент вилояти — «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Фармонда қайд этилганидек, мукофотлар Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, жамият ҳаётидаги фаол иштироки ва ибратли меҳнати учун берилган.

4ir4ik.uz жамоаси Норметов Наримбай Эрхановични юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этади!

Ишонамизки, келгусида Чирчиқнинг яна кўплаб фидойи ва меҳнаткаш фарзандлари юксак давлат мукофотларига муносиб кўрилади.


Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading