Бугун, 24 июнь куни соат 19:00 да Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройи ҳовлисида Ёшлар кунига бағишланган «Ёшлар фестивали» доирасида байрам концерт дастури ташкил этилади.
Фестиваль меҳмонларини қизиқарли чиқишлар, ёрқин саҳна кўринишлари ва кўтаринки кайфият кутмоқда. Концерт дастурида юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирок этиб, ўзининг энг сара ижроларини тақдим этади.
Ташкилотчилар барча ёшларни ва шаҳар аҳолисини ушбу байрам тадбирида фаол иштирок этишга чорламоқда.
📍 Манзил: «Кимёгарлар» маданият саройи ҳовлиси
🕖 Вақт: 24 июнь, соат 19:00
