«Чирчиқ» технопарки тажрибаси Ўзбекистоннинг учта вилояти вакилларида катта қизиқиш уйғотди

«Чирчиқ» кимё-саноат технопаркига Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан келган делегациялар ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад саноат инфратузилмасини бошқариш бўйича илғор тажрибани ўрганиш, шунингдек инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқариш майдонларини ривожлантиришнинг самарали механизмлари билан танишишдан иборат бўлди.

Ташриф давомида меҳмонлар технопарк резидентлари фаолияти, амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Алоҳида эътибор инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва инновацион ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйишга қаратилган технопарк бошқарув тизимига қаратилди.

Ташриф якунларига кўра, делегация вакиллари «Чирчиқ» технопарки фаолиятини юқори баҳолаб, унинг тажрибаси мамлакат ҳудудларида замонавий саноат зоналарини ташкил этиш ва ривожлантиришда муҳим амалий аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Учрашув иштирокчилари Чирчиқда муваффақиятли қўлланилаётган бошқарув ва ташкилий ечимлардан фойдаланиш ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, саноат ривожланишини жадаллаштириш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хизмат қилишини қайд этдилар.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading