Ўзбекистонда барча расман банд фуқаролар босқичма-босқич Ижтимоий суғурта жамғармаси тўловлари билан қамраб олинади

Ўзбекистонда барча расман банд фуқароларни қамраб оладиган янги ижтимоий тўловлар тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевга ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлай бошлайди, шу йилнинг иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганлик бўйича нафақаларни қоплаш режалаштирилган.

Бу чоралар миллий ижтимоий суғурта тизимини Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида» ва «Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конвенцияларига мослаштиришга қаратилган.

Илгари қайд этилганидек, хусусий сектордаги барча ходимлар ҳомиладорлик, туғиш ва касаллик бўйича нафақалар билан тўлиқ қамраб олинмаган. Асосий сабаблар — иш берувчилар учун ортиқча молиявий юк ва давлат бюджети орқали тўланадиган компенсациялар миқдорининг пастлиги бўлган.

Президент таъкидлаганидек, яңи тизимнинг асосий мақсади — аёллар ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу билан бирга расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантиришдир.

Шунингдек, ижтимоий суғурта тизимини рақамлаштириш, шаффофлигини таъминлаш ва нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашнинг проактив тартибини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading