Бирмингем университети олимлари кутилмаган хулосага келишди: оддий ва севимли маҳсулот — флаванолларга бой какао узоқ вақт ўтиришнинг салбий таъсиридан қон томирларини ҳимоя қила олади.
🧠 The Journal of Physiology журналида чоп этилган тадқиқот маълумотларига кўра, флаваноллар кўп бўлган ичимликлар ёки маҳсулотлар истеъмоли артериялар эластиклигининг пасайиши ва қон айланишнинг бузилишини ҳатто икки соатлик ҳаракатсизликдан кейин ҳам олдини олади.
👨🔬 Экспериментда турли жисмоний фаоллик даражасига эга бўлган 40 нафар ёш эркак иштирок этди. Флаваноллар миқдори юқори бўлган ичимликни ичганлар томир фаолиятини сақлаб қолишган, бошқаларда эса артериялар эластиклиги сезиларли даражада пасайган.
Бу шундай деганики, флаваноллар нафақат фаол одамларга, балки ҳамма учун фойдали.
🥗 Олимлар таъкидлашича, флаванолларга бой маҳсулотларни — какао, яшил чай, олма ва резавор меваларни мунтазам истеъмол қилиш, кўп вақт ўтириб ишлайдиганлар учун томир соғлигини сақлашнинг енгил ва мазали усули бўлиши мумкин.
☕ Демак, бир пиёла какао — бу нафақат завқ, балки юрак ва қон томир соғлигига қўшилган ҳиссадир.
📖 Манба: The Journal of Physiology, Бирмингем университети
