Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини тезкор қабул қилиш учун қисқа рақамли 1520 колл-марказ ташкил этилди.
📞 Ушбу рақам орқали қуйидаги масалалар бўйича хабар бериш мумкин:
– конституциявий тузум, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдидлар;
– давлат чегараларининг дахлсизлигига қарши таҳдидлар;
– терроризм, экстремизм ва уюшган жиноятчилик ҳолатлари;
– қурол, наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси;
– коррупция ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи иқтисодий жиноятлар;
– миллатлараро, этник ва диний адоватни қўзғатишга оид материаллар;
– давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳуқуқбузарликлар.
⚖️ Шунингдек, Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича мурожаатлар қабул қилинади:
150–163, 182, 223 ва 246-моддалар.
❗ Аниқланмаган, туҳмат ёки ҳақорат мазмунидаги мурожаатлар учун жавобгарлик белгиланган.
📢 Хизмат мурожаат этувчиларнинг анонимлиги кафолатланишини таъкидлади ҳамда фуқароларни ҳуқуқбузарликларга нисбатан бефарқ бўлмасликка чақирди:
«Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим.»
