10-мактаб яқинидаги йўл қисмида ерости пиёдалар ўтиш йўли очилиб, тўсиқлар ўрнатилганига бир неча ой бўлди. Ушбу чоралар йўл ҳаракатини тартибга солиш ва мазкур ҳудуддаги тирбандликларни камайтиришга ёрдам берди.
Шунга қарамай, айрим фуқаролар аввал пиёдалар ўтиш жойи бўлган нуқтадан йўлни кесиб ўтишда давом этмоқда. Улар яқин атрофдаги ерости ўтиш йўли борлигига қарамай, тўсиқ ва бордюрдан ошиб ўтиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузмоқда.
Ушбу ҳудудда вақти-вақти билан ППС экипажи навбатчилик қилади. Ходимлар қоидабузарларни аниқлаб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказади. Пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини бузиш огоҳлантириш ёки жаримага сабаб бўлиши мумкинлиги эслатилади.
Шаҳар аҳолисидан ерости пиёдалар ўтиш йўлидан фойдаланишларини сўраймиз. Йўлда сарфланадиган бир неча қўшимча дақиқа ҳаёт ва саломатлик учун хавф туғдиришга арзимайди.
