⛔ ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ – ФИРИБГАРЛАР

Пенсия жамғармаси фирибгарлик ҳолатлари ҳақида огоҳлантиради

🔴 Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўзини давлат органлари ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларга «Пенсиянгизни ошириб берамиз» деган ёлғон ваъдалар билан мурожаат қилиб, шахсий маълумотларини олиб, пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси эслатиб ўтади:

✅ Пенсия миқдорини ошириш фақат туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали амалга оширилади.
Агар фуқароларда пенсияни қайта ҳисоблаш учун асослар бўлса, улар фаќат расмий бўлимларга шахсан мурожаат қилишлари керак.

✅ Пенсия жамғармаси ходимлари ҳеч қачон кўчада ёки телефон орқали пенсияни оширишни таклиф этмайди.

✅ Бегона шахсларга ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни — паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамингизни берманг.

Агар шубҳали ҳолатларга дуч келсангиз, дарҳол хабар беринг:
📞 1271 — Пенсия жамғармасининг ишонч телефони
📞 102 — Ички ишлар органлари

⚠️ Ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарлардан асранг! Уларга ишонманг ва алданманг!

Fikr bildirish