18 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида миллий маданият, анъаналар ва ўзбек халқининг бой маданий меросига бағишланган «Ипак жилоси» байрами бўлиб ўтади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини 18 сентябрь 2026 йил соат 16:00 да Химиклар маданият саройида бўлиб ўтадиган ушбу байрам тадбирига таклиф этамиз.
Тадбир давомида миллий маданиятимизнинг ўзига хос жиҳатлари, анъана ва қадриятлар, миллий либослар ҳамда халқ амалий санъати намуналари намойиш этилади. Айниқса, ўзининг бетакрор ранглари ва нақшлари билан машҳур бўлган хон-атласга алоҳида эътибор қаратилади.
«Ипак жилоси» байрами миллий матоларнинг нафосати, миллий либосларнинг ўзига хослиги ва асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъаналарни яна бир бор намоён этади.
Ташкилотчилар барчани миллий маданиятимиз ва анъаналаримизга бағишланган ушбу гўзал байрамда иштирок этишга чорлайди.
📅 Сана: 18 сентябрь 2026 йил
⏰ Бошланиши: 16:00
📍 Манзил: Химиклар маданият саройи, Чирчиқ шаҳри
🌺 Оила аъзоларингиз билан ташриф буюринг — миллий маданият, гўзаллик ва байрамона кайфият сизларни кутмоқда! ✨

