💨 Ҳаво тозалагичлар бождан озод қилинди — эндиликда анча арзонлашади

Ўзбекистонда божхона тўловларидан озод қилинган техника рўйхати янгиланди. Унга ҳаво мониторинги ва чанғдан тозалашга мўлжалланган ускуналар, шу жумладан маиший ҳаво тозалагичлар ҳам киритилди.
Ушбу чора Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан тасдиқланган.

Эндиликда маиший ҳаво тозалагичларни фуқаролар ҳам, тадбиркорлар ҳам божсиз олиб кириши мумкин. Илгари бож 20% (ёки камида ҳар бир донаси учун $3) этгани сабаб нархлар юқори бўларди. Янги тартиб эса маҳсулотларни анча арзонлаштириши кутилмоқда.

Рўйхатга махсус экологик лабораториялар учун жиҳозлар, мониторинг ва чиқиндиларни назорат қилиш станциялари, сувни тозалаш қурилмалари ва кузатув постлари ҳам киритилган.

🌬 Чирчиқ шаҳрида ҳам бу янгилик долзарб.
Аҳоли орасида ҳаво тозалагич сотиб олиш бўйича қизиқиш ортиб бормоқда — янги имтиёз эса бунга қулайлик яратади.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading