Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида янги тартиб жорий этилмоқда. Энди ойига икки марта — 10 ва 25 саналарда давлат хизматчилари хизмат машиналаридан фойдалана олмайди.
Янги қоида 2026 йил 1 майдан бошлаб айнан Тошкент шаҳрида амал қилади. Бу кунлари амалдорларга жамоат транспортидан фойдаланиш, велосипедда ёки пиёда юриш тавсия этилади.
Бу ташаббус ҳавони тозалаш ва экологик транспорт маданиятини шакллантиришга қаратилган.
❓ Қизиқ, Чирчиқ ҳам пойтахт тажрибасини қўлларми?
Эслатиб ўтамиз, “автомобилсиз кун” амалиёти Ўзбекистонда 2024 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда.
