Биз тобора кўпроқ бир нарсани ҳис қиляпмиз: дунё ўзгарди ва сунъий интеллект инсон ҳаётига босқичма-босқич кириб келмоқда. Айниқса, бу рақамли муҳитда яққол сезиляпти — фотосуратлар, матнлар ва видеолар тобора кўпроқ алгоритмлар ёрдамида ишланмоқда. Ва, албатта, бу жараён ижтимоий тармоқларни ҳам четлаб ўтмади.
Яқингина Meta* компанияси нейросетлар орқали яратилган «нооригинал контент»га қарши чиққандек туюлган эди. Энди эса, аксинча, бу тўлқинга ўзи раҳбарлик қилмоқда. Марк Цукерберг тақдим этган янги ижтимоий тармоқ — Vibes, ундаги барча контентни сунъий интеллект яратади.
Формати жиҳатидан Vibes TikTok ёки YouTube Shorts’ни эслатади: қисқа видеолар, вертикал лента ва тугалланмас скролл. Аммо асосий фарқи шундаки, бу ердаги ҳар бир видео блогерлар томонидан эмас, балки нейросетлар ёрдамида яратилади. Фойдаланувчилар видеоларни нолдан ишлаб чиқиши ёки мавжуд роликларни қайта ишлаши мумкин. Лойиҳа муаллифларига кўра, Vibes «ижодий илҳом манбаи ва эксперимент майдони» бўлиши керак.
Meta* тармоқни тўғридан-тўғри Meta AI иловасига жойлади, шунингдек, алоҳида веб-сайт ҳам ишга туширилди. Контентни Facebook* ва Instagram* орқали дўстларга юбориш мумкин. Компания келгусида янада кучлиroq генератив моделлар, қўшимча функциялар ва шахсийлаштирилган тавсиялар жорий этилишини ваъда қилмоқда. Лойиҳада Midjourney ва Black Forest Labs тадқиқотчилари ҳам иштирок этмоқда.
Ҳозирча Vibes ҳали хом маҳсулот. Бироқ аниқ нарса бор: бу янги бир даврга қадам. Сунъий интеллект энди оддий «ёрдамчи» эмас, балки трендлар ва ахборот оқимларини мустақил яратувчи куч сифатида майдонга чиқмоқда.
Ижтимоий тармоқлар келажаги аллақачон бошланди. Унинг номи — Vibes.
Сунъий интеллект биз учун яна қандай янгиликларни тайёрлаётган бўлиши мумкин?
