Сўнгги пайтларда Чирчиқ шаҳрида ҳам янги ҳолат кузатилмоқда — кўчаларда, ҳовлиларда ва савдо нуқталари атрофида юмшоқ ўйинчоқлар қўйилган уличный ўйин автоматлари, халқ орасида «хватайка» деб аталувчи қурилмалар кўпаймоқда.
Ёрқин ва жозибали кўринишга эга бу автоматлар дастлаб безарар ўйинчоқдек туюлади. Бироқ улар ота-оналар ва ўқитувчиларда жиддий хавотир уйғотмоқда. Автоматларни дўконлар олдида, жамоат транспорти бекатларида ва болалар ҳар куни ўтадиган жойларда учратиш мумкин.
Осон ютуқ иллюзияси
Автомат ишлаш тартиби жуда оддий: болага бир неча минг сўм эвазига механик манипулятор ёрдамида ўйинчоқни «ушлаб олиш» таклиф этилади. Приз деярли қўлдадай туюлади.
Натижада ўқувчилар ўз чўнтак пулларини яна ва яна шу автоматларга сарфлайди. Чирчиқликлар қуйидаги хавотирли ҳолатларни қайд этмоқда:
- болалар овқатга ажратилган пулни ўйинга сарфламоқда,
- катталардан майда пул сўраш ҳолатлари кузатилмоқда,
- айримлар бир кунда бир неча марта автомат олдига қайтиб келмоқда.
Бу шунчаки ўйин эмас
Мутахассислар таъкидлашича, ташқи кўриниши болаларча бўлса-да, бундай автоматлар қимор ўйинлари психологияси асосида ишлайди. «Деярли ютуқ» эффекти бола миясида дофамин ажралишини рағбатлантириб, азартга ўрганишни тезлаштиради.
Айниқса болалар хавф остида: уларда ҳали ўзини назорат қилиш, хавфни баҳолаш ва тўхтай билиш қобилияти тўлиқ шаклланмаган. Боланинг диққати фақат ҳозирги истак — ўйинчоққа қаратилган бўлади.
Нега автоматлар ҳар жойда пайдо бўляпти?
Маълум бўлишича, бундай ўйин автоматларини ўрнатиш учун алоҳида рухсат талаб этилмайди. Тадбиркорлар уларни дўконлар ёки хусусий ҳудуд эгалари билан тузилган шартномалар асосида жойлаштиради. Бу фаолият аҳолига хизмат кўрсатиш турига киритилган.
Санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш тадбиркор зиммасига юклатилган. Бироқ болалар психологияси ва ижтимоий оқибатлар масаласи аниқ тартибга солинмаган.
Қонун бор, лекин саволлар қолмоқда
Налог қонунчилиги нуқтаи назаридан бу бизнес қонуний ҳисобланади — тадбиркор рўйхатдан ўтиб, белгиланган солиқларни тўлаши шарт. Аммо Чирчиқда ҳам, бошқа шаҳарларда ҳам, масаланинг ижтимоий жиҳати очиқ қолмоқда.
Мактаблар ва болалар йўллари яқинида бундай «аттракцион»ларни жойлаштириш жамоатчиликда баҳсларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирча расмий чекловлар йўқ, шу боис болалар харажатлари ва руҳий ҳолати учун масъулият тўлиқ ота-оналар зиммасида қолмоқда.
