Nestlé Ўзбекистонда, жумладан Чирчик шаҳрида, болалар овқатининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олишини эълон қилди

«Nestle Food» компанияси Ўзбекистон ҳудудида, шу жумладан Чирчик шаҳрида, болалар учун мўлжалланган овқат маҳсулотларининг чекланган миқдордаги партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш бошланганини маълум қилди. Гап қуруқ тез эрувчи сутли ва қатиқли аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги даволашга мўлжалланган диетик озиқ-овқатнинг айрим партиялари ҳақида бормоқда.

Компания расмий баёнотида таъкидланишича, мазкур чора эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда ва Nestlé томонидан болалар овқатининг айрим партияларини глобал ихтиёрий қайтариб олиш доирасида ўтказилмоқда. Бунга ташқи етказиб берувчидан олинган хомашё — арахидон кислотасида цереулид токсини мавжуд бўлиши эҳтимоли аниқлангани сабаб бўлган.

Компания маълум қилишича, ушбу ингредиент маҳсулот таркибида жуда кам миқдорда қўлланилади, шунингдек Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида цереулид миқдори бўйича меъёрлар белгиланмаган. Шунга қарамасдан, эҳтимолий хавфларни камайтириш бўйича глобал қарор доирасида 2026 йил 5 январдан бошлаб ИП ООО «Nestle Food» болалар овқатининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш чораларини бошлади.

Қайд этилишича, кўрсатилган партияларга тегишли маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни қайтариш тартиби билан компаниянинг расмий саҳифалари — Facebook, Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида эълон қилинадиган маълумотлар орқали танишишлари мумкин.

Ихтиёрий қайтариб олиш бошқа партияларга мансуб маҳсулотларга, шунингдек Nestlé компаниясининг Ўзбекистонда тақдим этилган бошқа болалар овқатлари турларига тааллуқли эмас.

Список отзываемых партий:

  • NAN 1 OPTIPRO — партии:
    51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB,
    52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA

  • NAN 2 OPTIPRO — партии:
    5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661,
    5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611

  • NAN кисломолочный (0–12 мес.) — партия:
    51230017A1

  • NAN Supreme (0–12 мес.) — партия:
    52790742C1

  • ALFARÉ Amino — партии:
    51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading