Бола тарбияси ҳақида гап кетганда кўпчилик аввало мактаб ва фанларни эслайди. Бироқ санъатга меҳр уйғотиш ҳам шунчалик муҳим. Мусиқа, рақс, театр ва тасвирий санъат боланинг ижодий қобилиятини очишга, диди, тасаввури ва ўзига бўлган ишончини ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу боис Кимёгарлар маданият саройи кўп йиллардан буён Чирчиқнинг муҳим маданий масканларидан бири бўлиб келмоқда. Бу ерда болалар ўз қизиқишига мос тўгаракни танлаб, иқтидорини ривожлантириши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган.
🎭 Қуйидаги ижодий тўгаракларга қабул эълон қилинди:
• рақс — 5 ёшдан;
• тасвирий санъат — 5 ёшдан;
• вокал — 5 ёшдан;
• доира — 10 ёшдан;
• театр — 10 ёшдан;
• «Замон» ва «Жозиба» вокал жамоалари — 15 ёшдан.
📅 Қабул 10 августдан бошланади.
☎️ Маълумот учун телефон: (71) 716-29-34.
Санъат билан шуғулланиш нафақат иқтидорни ривожлантиради, балки ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Қувонарлиси, Кимёгарлар маданият саройи бу эзгу анъанани бугун ҳам муваффақиятли давом эттирмоқда.
