Янгилаш ишлари якунланди

4ir4ik.uz П. Юсупов кўчасида сув таъминоти тизимини янгилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Бугун эса Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзининг расмий Telegram канали орқали ушбу лойиҳанинг муҳим босқичларидан бири якунланганини маълум қилди.

🚰 «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган П. Юсупов кўчасида «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан магистрал ичимлик суви тармоғини тубдан янгилаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш ҳамда мавжуд тармоқдаги носозликларни бартараф этиш мақсадида диаметри 219 миллиметр бўлган темир қувурлардан 650 метрдан ортиқ янги ичимлик суви тармоғи ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.

Таъкидланишича, амалга оширилган ишлар натижасида ҳудуд аҳолиси учун яратилаётган қулайликлар янада кенгайиб, ичимлик суви таъминотининг барқарорлиги ва сифати ошишига эришилади.

📸 Фото: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Улица с частично отремонтированным асфальтом, рядом стоят автомобили и деревья.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading