
Яхши анъанага кўра, «MAXAM-CHIRCHIQ» маданият уйи ҳар йили шаҳримиз болалари учун янги йил томошаларини ташкил этиб келади. Биз ушбу тадбирларни олдиндан эълон қилган эдик ва мамнуният билан таъкидлаймиз: бу йилги намойишлар ҳам анъанага содиқ ҳолда жуда юқори савияда ўтди.
Томошабинларни қуйидагилар ёқимли ҳайратга солди:
-
чиройли ва пухта ўйланган декорациялар,
-
ёрқин, сифатли саҳна либослари,
-
таъсирчан махсус эффектлар,
-
ва, албатта, актиёрларнинг юксак маҳорат билан ижроси.
Бир неча кун давом этган намойишлар чоғида Чирчиқ шаҳридаги юзлаб болажонлар ҳақиқий сеҳрли оламга тушиб қолишди. У ерда Лило ва Стич Қорбобога сеҳрли кристаллни топишда ёрдам бериб, байрамни қутқаришди 🎁❄️
Севимли қаҳрамонлар билан учрашувдан олган болаларнинг қувончли таассуротларини маданият уйининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кўриш мумкин.
Айниқса, «MAXAM-CHIRCHIQ» маданият уйи томошаларни пухта сюжет, мантиқий ривож ва зал билан жонли мулоқот асосида тайёрлаётгани қувонарли. Бундай ёндашув бугунги кунда ҳатто йирик шаҳарлар ва пойтахт саҳналарида ҳам кам учрайди. Шу боис томоша болалар диққатини бошидан охиригача ўзига жалб қилади ва ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
🎨 Шунингдек, қишки таътил кунларида маданият уйида қиш мавзуига бағишланган маҳаллий рассомлар кўргазмаси ҳам ўтмоқда — бу эса оилавий дам олиш учун яна бир ажойиб имконият.
✨ «MAXAM-CHIRCHIQ» маданият уйи яна бир бор ўзининг Чирчиқ шаҳридаги ҳақиқий маданий марказ эканини тасдиқлади — байрам ярата оладиган, илҳом бағишлайдиган ва қувонч улашадиган маскан.

