Ўзбекистонда миллий тилли сунъий интеллект (СИ) модели яратиш ишлари бошланди. Бу ташаббус мамлакатнинг рақамли суверенитети, маданий ўзликни асраш ва СИ технологияларини соғлиқни сақлаш, таълим, молия ва давлат хизматлари соҳаларида ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳа 2024 йил 14 октябрда Президент қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган СИ ривожланиш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Энг муҳим босқичлардан бири — ўзбек тилидаги маълумотларни йиғиш ва тоифалаш, шу жумладан адабиётлар, таҳлилий матнлар ва ҳатто аноним тиббий тасвирлар.
Рақамли технологиялар вазирлиги вакили Сарвар Садуллаевнинг таъкидлашича, яратиладиган модель Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий контекстини инобатга олади ҳамда миллий хусусиятларни рақамли муҳитда аниқ ва ҳурмат билан акс эттиради. Бу жуда муҳим, чунки глобал моделлар кўпинча мамлакат ҳақидаги тасаввурни ёмонлаштиради ёки соддалаштиради.
Ўзбекистон аллақачон тиббиёт соҳасида 20 дан ортиқ СИ лойиҳаларини ишга туширган, 2026 йилга келиб эса 100 тагача шундай лойиҳани қўллаб-қувватлайдиган йирик GPU-кластер ишга туширилади.
Муттахассисларнинг фикрича, миллий тилли модель матн таржимаси, нутқни таниш, маълумотларни таҳлил қилиш ва жараёнларни автоматлаштиришда катта имкониятлар яратади — айниқса давлат ташкилотлари, банклар, колл-марказлар ва стартаплар учун.
Бундан ташқари, локал ҳисоблаш қулайликлари (TAS-IX орқали) СИни жорий этишни бизнес учун ҳам осонлаштиради.
«Ўзбеклар ўз тилида СИ билан қанчалик кўп мулоқот қилса, у шунчалик тез ва аниқ ривожланади», — дейди мутахассислар.
