Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) маълумотларига кўра, 2025 йил июли мамлакат ҳудудининг кўп қисмида кузатувлар тарихидаги энг иссиқ уч ойликка кирди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1–3 даражага юқори бўлди. Айрим ҳудудларда эса абсолют иссиқлик рекорди қайд этилди.
🔺 Ҳарорат кўрсаткичлари:
- Деярли бутун ой давомида ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлди.
- Кундузлари ҳарорат +38…+41°C даражагача, айрим кунларда эса +42…+44°C, мамлакат жануби ва чўл ҳудудларида +45…+48°C даражагача кўтарилди.
- Иккинчи ўн кунлик бошида ва ой охирида нисбатан қулай ҳарорат кузатилди (+32…+36°C).
🌡 Экстремал ҳолатлар:
- +40°C ва ундан юқори бўлган кунлар сони кўп йиллик меъёрдан анча ошиб кетди.
- Жанубий ҳудудларда бундай кунлар сони 18 дан 24 гача бўлди.
- Тошкентда 11 та шундай кун қайд этилди — бу 2018 ва 2022 йиллар июль ойи билан тенглашади.
- Навоийда — 17 кун, Фарғонада — 7 кун +40°C дан юқори бўлган — бу метеокузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади.
☀️ Ёмғир ва қурақчилик:
- Июль ойида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғмади.
- Фақат Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 1–2 марта қисқа муддатли ёмғир кузатилди (кунлик меъёри 8–13 мм).
- Шу билан, 2025 йил апрелидан бошлаб тўрт ой кетма-кет ёмғир кам бўлган, яъни июль ҳам қурақ ойлар қаторига кирди.
📌 Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июни ҳам ўртача ҳароратдан 1–2 даражага юқори бўлган ва мамлакатнинг марказий ҳамда шарқий ҳудудларида кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бешта июн ойидан бири сифатида қайд этилган. У ҳам июль каби жуда қуруқ бўлган.
