📢 Пенсия ёши оширилмаяпти!

👵 Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда пенсия ёши аллақачон оширилиши ҳақидаги миш-мишлар яна тарқалмоқда. Бироқ Пенсия жамғармаси бу маълумотларни расман рад этди.

🔍 Аслида нима бўлаяпти?

— Мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш масаласи муҳокама қилиняпти.
— Бунинг учун алоҳида ишчи гуруҳ тузилган ва у халқаро тажрибани ўрганмоқда, таклифлар тайёрлаяпти.
— Лекин ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ!
— Интернетда тарқалаётган «ҳужжатлар» — бу фақат халқаро ташкилотларнинг тавсиялари, яъни қонун эмас.

📌 Улар орасида: пенсия ёшини ошириш, пенсия ҳисоблаш тизимини қайта кўриб чиқиш, нодавлат пенсия жамғармаларини ташкил этиш каби ғоялар бор.
Бироқ булар — ҳали фақат таклифлар, улар аҳоли манфаатлари ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ўрганилаяпти.

💬 Энг муҳими: ҳар қандай ўзгаришлар, агар бўлса ҳам, оммавий муҳокама орқали ва босқичма-босқич амалга оширилади.

👉 Шунинг учун хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирча барчаси лойиҳа даражасида.

Манба: Vaib.uz

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading