Бугун биз юртимиз ҳаётидаги энг ёрқин ва севимли байрамлардан бири — Мустақиллик кунини нишонлаяпмиз!
Йилдан-йилга мамлакатимиз ўзгариб, янгиланиб, янада гўзал қиёфа касб этмоқда. Чирчиғимиз ҳам у билан бирга обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Албатта, шаҳримизнинг ўз ечимини кутаётган муаммолари ҳам бор. Аммо ишонамизки, уларнинг барчасини биргаликда албатта енгиб ўтамиз.
4ir4ik.uz эса сиз учун ишлашда давом этади. Қизиқарли воқеалар, акциялар ва янги жойлар ҳақида хабар бериб борамиз. Таҳлилий материаллар ва қизиқарли инсонлар билан интервьюлар тайёрлаймиз.
Биз ҳам ўзгаришлар билан бирга ривожланишда давом этамиз. Биргаликда сайтимизни, шаҳримизни ва мамлакатимизни янада яхшироқ қиламиз.
Мустақиллик куни муборак бўлсин, азиз обуначилар!
