Кутилayotgan совуқ тушиши муносабати билан табиий газ истеъмолининг 500 куб метрлик базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қарор янгиланган об-ҳаво прогнозлари асосида қабул қилинган бўлиб, иситиш мавсумида амал қилган оширилган лимит республика бўйича барча ҳудудларда вақтинча сақлаб қолинади.
15 мартдан кейин зарурат бўлса, кейинги қарорлар амалдаги об-ҳаво шароитига қараб қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик иситиш мавсуми учун белгиланган меъёр узайтирилмаслигини маълум қилган эди (2025 йилда у 1 апрелгача амал қилган). Кейинчалик Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун оширилган лимит сақланиб қолиши аниқлаштирилди.
Иситиш мавсуми тугагач қуйидаги тарифлар амал қилади:
100 куб метргача — ҳар куб метр учун 1000 сўм;
101 куб метрдан 2500 куб метргача — ҳар куб метр учун 1800 сўм.
Чирчиқ шаҳри аҳолиси коммунал тўловларни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни инобатга олиши тавсия этилади.
