Учинчи марта мушук темир йўл вокзали директори этиб тайинланди

Япониянинг Вакаяма префектурасида жойлашган Киси темир йўл станциясига директор сифатида Ёнтама лакабли мушук расман тайинланди. Бу ҳақда Kyodo News агентлиги хабар берди.

Тантанали маросимда темир йўл компанияси президенти янги «директор»нинг бўйнига унвон ёзилган медал тақиб қўйди. Шунингдек, Ёнтаманинг шогирди — Рокутама исмли мушук ҳам жамоатчиликка таништирилди. Келажакда бу лавозим унга ўтиши режалаштирилган.

Ёнтама — Киси станциясига директор этиб тайинланган учинчи мушук ҳисобланади. 2007 йилдан бу лавозимни машҳур уч рангли мушук Тама эгаллаб келган. Уни кўриш учун Япониянинг турли ҳудудларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрган. Натижада йўловчилар сони 55 минг нафарга ошган, маҳаллий иқтисодиёт эса 1,1 миллиард иена қўшимча даромад олган. Бу хизматлари учун Тама ҳатто темир йўл компанияси вице-президенти этиб тайинланган эди.

Тама 2015 йилда вафот этганидан сўнг унинг ўрнини Нитама исмли мушук эгаллади ва у ўн йил давомида шу лавозимда ишлади. Аммо 2025 йил декабрида Нитама ҳам оламдан ўтди. Энди эса бу масъулиятли вазифа Ёнтамага ишониб топширилди.

Сиз эса тасаввур қила оласизми: Чирчиқдаги темир йўл вокзали директори — мушук бўлса? 🐱🚉

Пожилой мужчина в очках держит кота в униформе на сцене рядом с микрофоном.

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading