Янги тадқиқот шундай хулосага келди: қанча кўп ширинлик еганингиз, бу сизнинг уни янада кўпроқ хоҳлашингизга олиб келмайди. Тадқиқотчилар ярим йил давомида шакар миқдори турлича бўлган парҳезда бўлган одамларни кузатиб, уларнинг таъб даражалари ўзгармаганини аниқлашди.
📍 Вагенинген университети (Нидерландия) олимлари инсонда шакарга нисбатан чинакам боғлиқлик ривожланадими-йўқми, деган саволга жавоб излашди. Уларнинг назорат остида ўтказилган тадқиқоти натижалари Food Quality and Preference журналида эълон қилинди.
🧪 Тадқиқот тафсилотлари
Тажрибада 180 киши иштирок этди. Улар учта гуруҳга бўлинди:
- Биринчи гуруҳ – кундалик рационда шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар,
- Иккинчи гуруҳ – деярли шакарсиз маҳсулотлар,
- Учинчи гуруҳ – аралаш рацион.
Ҳар бир гуруҳга тайёр овқат тўпламлари етказиб берилди ва рационнинг ярми қатъий назорат қилинди. Муҳими – шакар миқдори калорияга қараб эмас, балки таъм даражасига қараб баҳоланди.
🍬 Натижалар
- Ярим йилдан сўнг, ҳар қандай шакар даражасида бўлган гуруҳларда ширинликка бўлган муносабат ўзгармади.
- Кўпроқ ширинлик истеъмол қилганлар уни янада кўпроқ хоҳламадилар.
- Кам ширинлик еганлар эса ширин таъмдан мутлақо воз кечмаган.
- Иштирокчиларнинг вазни, глюкоза, инсулин ва холестерин даражалари ўзгаришсиз қолди.
- Шунингдек, улар овқат миқдорини ҳам ўзлари хоҳлаганича танладилар – ширинлик миқдори истеъмолни кўпайтирмади.
- Тажриба тугаганидан 1 ва 4 ой ўтиб, иштирокчиларнинг таъблари аввалги ҳолатига қайтди.
🧁 Нима дейиш мумкин?
Одатда, ширинликни “қўшимчаликка олиб келувчи маҳсулот” деб ҳисоблашади. Бироқ ушбу тадқиқот, бундай қараш илмий жиҳатдан асоссиз эканини кўрсатмоқда. Балки, бу янгилик соғлом овқатланиш соҳасида янги ёндашувларга йўл очар – шакар автоматик равишда зарар деб қаралмасдан, мувозанатли парҳезнинг бир қисми сифатида баҳоланар.
📌 Манба: Food Quality and Preference журнали
