☕ Қанча қаҳва хавфсиз? Тиббиёт мутахассислари меъёрни ҳисоблашни тушунтирди

Қаҳва — миллионлаб одамларнинг севимли тонгги маросими. У уйғотади, диққатни оширади ва тадқиқотларга кўра, депрессиядан тортиб 2-тур диабет, Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари хавфини камайтиришгача бўлган бир қатор холатларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бироқ қаҳванинг таъсири ҳар бир одамда турлича. Кимдир 240 мл атрофидаги бир пиёладан 2–3 соатгача шижоат олади, бошқаларда эса хавотир, юрак уриши тезлашиши, безовталик ёки уйқусизлик пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзингизнинг ҳис-туйғулангизга таяниб меъёр белгилаш мақсадга мувофиқ.

🔹 Хавфсиз суткалик меъёр қандай?
ЖССТ ва халқаро меъёрларга кўра — суткасига 400 мг дан ошмаган кофеин. Бу умумий миқдор: қаҳва, чай, шоколад ва айрим дори-дармонлардан келадиган кофеин.
Таққослаш учун:
• яшил чай — ~25 мг
• қора чай — ~42 мг
• дамлама қаҳва — ~108 мг

🔹 Алоҳида гуруҳлар учун:
Ўсмирлар: тана оғирлигининг ҳар 1 кг учун 2,5 мг кофеин
Қариялар: кўпинча суткасига фақат 1 пиёла қаҳва яхши кўтарилади
Ҳомиладор аёллар: 250 мг дан ошмаслиги керак, чунки кофеин ўзлаштирилиши секинлашади

«Мен беморларга қаҳвани тақиқламайман, — дейди гинеколог Зара Марянян. — Асосийси — сифат ва меъёр».

Leave a Reply

Discover more from Chirchik City

Subscribe now to keep reading and get access to the full archive.

Continue reading